Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлари талабалари учун стипендия жорий этилди

Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлари талабалари учун стипендия жорий этилди

2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, камида 7,5 инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга (IELTS Academic) ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Бунинг учун тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари директорлари томонидан ҳар чоракда ушбу стипендияни олишга талабгор бўлган номзодлар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар вазирликнинг Илм-фан ва таълим бошқармасига киритиб бориши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг