Хоразмда Туркияга қиз сотган аёл ушланди
Хоразм халқаро аэропортида бир қизни фоҳишаликка жалб қилган аёл қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берган.
Айтилишича, тезкор тадбир давомида аёл навбатдаги қизни Туркияга юбораётгани аниқланган. Маълум бўлишича, ушбу аёл бу иш билан доимий шуғулланиб келган.
Айни пайтда аёлга нисбатан жиноий қўзғатилган. Унга 12 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter