Хоразмда тиббиёт бирлашмаси биносидан ўзини ташламоқчи бўлган фуқаро ушлаб қолинди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хазорасп туманида бир фуқаро кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлгани акс этган тарқалди. Ҳодиса юзасидан Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб «Zamon.uz» хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа шу йилнинг 23 январ куни соат 13:30 ларда Хазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида содир бўлган. Хазорасп туманида яшовчи 1977 йил туғилган шахс тиббиёт бирлашмаси томига чиққан.
Ўзини томдан ташламоқчи бўлган шахс тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан пастга олиб тушилгандан кейин маълум бўлишича, у ўзининг хатти-ҳаракатларини англай олмайдиган даражада кучли маст ҳолатда бўлган. Фуқаро оила аъзолари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.
Ҳозирда Хазорасп ИИБ томонидан шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter