Хўжакўрсинга экилган кўчатлар ёхуд «Яшил макон» лойиҳасидаги талон-торожликлар
Наманган вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бир нечта қоидабузарликлар аниқланди.
Маълум қилинишича, ҳудудларда белгиланган кўчат экиш режаси ерларга номувофиқ тақсимланган, кўчат ўрнига терак, тол, атиргул қаламчалари экилиб, режа хўжакўрсинга бажарилган.
Вилоят прокуратураси томонидан 2022 йил 20 октябрдан 1 декабргача долзарб қирқ кунликда мактаб, боғча ва соғлиқни сақлаш муассасаларида экилган кўчатларнинг ҳаққонийлиги таҳлил қилинганида, 375,6 мингта кўчат қўшиб ёзилгани аниқланди. Масалан, Наманган туманидаги таълим муассасаларида 2900 та дарахт экиш режалаштирилган, ҳақиқатда эса 1900 та кўчат экилган.
Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан биргина 32-мактабнинг 0,55 гектар ерига 80 минг дона терак қаламчаси қадалган.
Қаламчаларнинг зич экилиши агротехник тадбирлар ўтказилишига имкон бермайди. Бу эса қаламчаларнинг касалланиши ва сифатли кўчат бермаслигига олиб келган.
Шунингдек, Наманган тумани халқ таълими бўлими «Мусаффо янги аср» ва «Давр янги ҳаёт» МЧЖлар билан тузилган электрон шартномалар асосида олинган 45 млн сўмлик, туман ободонлаштириш бошқармаси «Ideal mega trade povar» МЧЖ билан тузилган шартнома асосида олинган 17 млн сўмлик терак кўчатларини экмаган, шу тариқа давлатнинг 62 млн сўм маблағи талон-торож қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter