Хива шаҳрига тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Хоразм вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат рахбари вилоятда туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирларини маълум қилди.
Унга кўра:
— Урганчдаги Паҳлавон Маҳмуд ва Хивадаги Аллея ҳудудларида «Туризм кўчаси» барпо этилади.
— Хива шаҳрига тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, туристлар оқими камида 2 баробарга ошади.
— «Мангуберди ватанига саёҳат» номли ички туризм дастури орқали, ҳар йили 500 мингдан зиёд ўқувчи, талаба ва пенсионерларнинг Хоразмга сафарини ташкил этиш мўлжалланмоқда.
— Эътибордан четда қолган 100 дан зиёд маданий мерос объектларини реставрация қилишга давлат буюртмаси жорий қилинади ҳамда уларга олиб борувчи инфратузилма тикланади. Бунинг учун, бюджетдан ҳар йили 50 миллиард сўм ажратилади.
— Ичан-қалъадаги Нажмиддин Кубро сабоқ берган Шайх Кабир масжиди, хонақ́оҳ ва чиллахона реконструкция қилиниб, зиёратгоҳга айлантирилади.
— Араб Муҳаммадхон мадрасасидаги 56 мингта экспонат, нодир топилма ва буюмларни сақлаш ва намойиш қилиш учун, янги музей ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter