Хитойда 200 миллиондан ошиқ долларни ўзлаштирган амалдор қатл этилди
Хитойда Хух-хот шаҳри Коммунистик партияси ишчи қўмитасининг собиқ котиби Ли Сзянпин қатл этилди.
Собиқ амалдор коррупция, давлат маблағларини ўзлаштириш ва жиноий тил бириктиришда айбланиб қатл этилган, дея хабар беради Синхуа агентлиги.
Тергов ҳужжатларида маълум қилинганидек, амалдор турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб туриб, «бу даражадаги амалдорлар орасида камдан-кам учрайдиган бойликни ноқонуний равишда тўплаган». Шундай қилиб, у 1,43 миллиард юандан ортиқ (бугун, 17 декабрдаги курс бўйича деярли 200 миллион доллар) давлат маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштирган. Бундан ташқари, у бошқалардан 80 миллион доллардан ортиқ молиявий ва моддий бойликларни ўзлаштириб, 141 миллион доллардан ортиқ давлат маблағларини нотўғри ишлатган.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, жами сумма Хитойнинг бутун тарихидаги коррупция ҳолатлари учун энг йирикларидан бўлган. Ли айбдор деб топилиб, 2022 йил сентябридаёқ ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. 2024 йил август ойида суд унинг жиноятларини ўта оғир деб ҳисоблаб, шикоятини рад этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter