Хитойдаги зилзила тўлқини Ўзбекистонгача келди

Бугун, 28 ноябр куни Тошкент вақти билан 00:58 да (27.11.2022 йил, Гринвич бўйича 19:58 да) Хитойда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,94 градус шимолий кенглик; 74,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 471 км жанубий-шарқда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер қимирлаши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган:
Андижон вилоятида 3 балл, 206 км.
Фарғона вилоятида 3 балл, 238 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 268 км.
Тошкент вилоятида 2 балл, 454 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter