Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда яна бир касаллик авж олмоқда

Хитойда яна бир касаллик авж олмоқда

Фото: «РИА Новости»

Гонконг Соғлиқни сақлаш департаменти: Хитойда H5N6 парранда гриппидан бир киши вафот этди.

Хитой жануби-ғарбида уч киши H5N6 парранда гриппи вирусини юқтириб олди, улардан бири вафот этган, дея хабар берилган Гонконг Соғлиқни сақлаш департаменти сайтида.

Сичуань вилоятининг Сюаньхан шаҳрида ўлим билан якунланган ҳолат аниқланди, паррандалар билан алоқада бўлган 51 ёшли бемор оламдан ўтган. У аломатларни 25 июнда пайқаган, 3 июлда бемор шифохонага ётқизилган. Эртаси куни у вафот этди.

Иккинчи ҳолат Сичуань вилояти Кацзян шаҳрида яшовчи 57 ёшли эркак бўлиб, вирус паррандадан юққан. Шикоятлар 22 июнда пайдо бўлган, 5 июль куни эркак шифохонага олиб борилган. Ҳозир унинг аҳволи оғир.

Учинчи ҳолат Чунцинда қайд этилди, 66 ёшли хитойлик ҳам уй паррандалари билан алоқада бўлган. Аломатлар 23 июнь куни кузатилган, у 4 июль куни шифохонага ётқизилган, ҳозир беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир.

Июль ойи ўрталарида Хитой оммавий ахборот воситалари Сичуань шаҳрида одам H5N6 парранда гриппини юқтирганлиги ҳақида хабар беришди. Воқеа жойига етиб борган вилоят касалликларни назорат қилиш ва профилактика қилиш маркази экспертлари вирус одамларга паррандадан юққанлигини аниқлашди; H5N6нинг одамдан одамга юқиши ҳақида хабар берилмаган. Кенг миқёсда тарқалиш хавфи эса жуда паст.

ЖССТ H5N6 парранда гриппи штаммини юқори патоген деб таснифлайди. Одамларда зооноз гриппининг бу каби вирусли инфекциялари иситма, йўтал ва балғам ажралиши билан юқори нафас йўлларининг енгил инфекцияси сифатида кечиши мумкин. Бунда касалликнинг кечиши ёмонлашиши мумкин, оғир пневмония, сепсис ва септик шок, ўткир нафас етишмовчилиги синдроми ва ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг