Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда вируснинг янги «ўчоғи» аниқланди (фото)

Хитойда вируснинг янги «ўчоғи» аниқланди (фото)

Фото: «mirror.co.uk»

Хитойда мўйнали ҳайвонлар боқиладиган фермер хўжаликлари ҳайвонларни сақлаш учун мос бўлмаган шароитлар туфайли вируслар кўпайишига хизмат қилувчи янги ўчоққа айланиши мумкин. Бу ҳақда экспертларнинг хулосаларига асосланиб Мirror хабар қилди.

Мўйнали ҳайвонлар боқиладиган 13 фермани ўрганиш давомида мутахассислар ушбу манзиллар янги «хафвли пандемия» учун «вақт бомбаси» деган хулосага келишган.

Фото: «mirror.co.uk»

Мутахассисларнинг фикрига кўра, касал ҳайвонлар кичик катакларда сақланади. Фермалардан бирида ракун ҳайвонлари топилган, улар электр токи уриши сабабли шол бўлиб қолган ва шундан сўнг бир қанча вақт ўтиб нобут бўлишган.

Тадқиқотчилар, шунингдек, ушбу фермер хўжаликларидаги ҳайвонлар доимий стрессда, бу эса «вирус тарқалиши» кўламини оширади, деб ҳисоблашади. Шу муносабат билан мутахассислар ҳайвонларни бир-бирига яқин тутиладиган зоологик фермалар ва бозорларни зудлик билан ёпиш ва тақиқлаш керак, деб ҳисоблашади.

Фото: «mirror.co.uk»

10 март куни австралиялик ва хитойлик олимлар Хитойнинг жануби-шарқидаги Юннан провинциясининг минтақаларидан бирида яшовчи кўршапалаклар биоматериалини кенг миқёсда ўрганиш давомида коронавируснинг SARS-CoV-2 билан боғлиқ тўртта геномини топгани маълум бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг