Хитойда ер остида қолган 23 шахтёр қутқариб олинди

5 июнь куни Хитойнинг Бэнси шаҳар округидаги Нанфэн туманида қурилиш ишлари олиб борилаётган конда портловчи воситалар олиб кетаётган юк машинаси портлаб кетди. Унинг оқибатида эса 25 киши ер тагида қолиб кетгани хабар қилинганди.
Хабар қилинишича, шахтёрларнинг бир гуруҳи маҳаллий вақт билан 5.20 да, қолган 17 киши эса икки соатдан сўнг чиқариб олинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Айни дамда икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter