Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда дунёдаги энг тез интернет пайдо бўлди

Хитойда дунёдаги энг тез интернет пайдо бўлди

Хитой дунёдаги биринчи ультра юқори тезликдаги Интернет магистралини ишга туширди. Унинг ўтказиш қобилияти 1200 Гбит/с ёки 1,2 Тбит/с ни ташкил қилади.

South China Morning Post нашрининг ёзишича, Пекин, Ухан ва Гуанчжоу ўртасида оптик толали кабель ётқизилган. Унинг узунлиги 3 минг км.дан ортиқ. Маълум қилинишича, кабель тармоққа жорий йилнинг июль ойида уланган, бироқ у эндигина (барча зарурий синовлар ўтказилгандан кейин) тўлиқ ишга тушди.

Аввалроқ мутахассислар худди шундай маълумотларни узатиш тезлигига эга тармоқни ишга тушириш фақат 2025 йилдан кейин имкони бўлишига ишонч билдиришган эди.

Huawei Technologies вице-президенти Ван Лейнинг сўзларига кўра, 1,2 ТБ рекорд тезлик билан фойдаланувчи бир сонияда HD-форматдаги 150 та фильмни юклаб олиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг