Хитойда 18 киши ЙТҲ қурбонига айланди

Хитой шимоли-шарқидаги Цзилинь провинциясида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.
Воқеа якшанба куни соат 5:40 ларда Сунъюань шаҳар округи автомагистралининг 39-километрида юз берган.
Ҳозирга қадар 18 киши ҳалок бўлгани ва бир киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Дам олиш кунлари Хитойда ХХР ташкил топганлиги муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб умумхалқ байрамлари нишонланмоқда. Бу вақтда одатда мамлакат аҳолиси турли шаҳарларга отланишади. Автомагистралларда автомобиллар оқими кўпаяди. Натижада йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter