Хитой маданият ва туризм вазири Самарқанддаги туризм объектлари билан танишмоқда
Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин Самарқанддаги туризм объектлари билан танишмоқда.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида тарихий шаҳарнинг сайёҳлик жойлари – Улуғбек расадхонаси, «Афросиёб музейи» ҳамда «Шоҳи-Зинда» ансамбли билан танишилди. Шу билан бирга, меҳмонларга Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ХХР делегациясининг ташрифидан мақсад «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этишдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter