Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой «Боинг»ида учганларнинг барчаси ҳалок бўлган

Хитой «Боинг»ида учганларнинг барчаси ҳалок бўлган

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 21 март куни Хитой шарқидан жанубига учган «Boeing 737» самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган, деб хабар берди «Синхуа».

ХХР фуқаро авиацияси бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Ху Чжэнхун бугун баёнот беришича, самолёт бортида 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган. ДНК таҳлили орқали 120 кишининг шахси аниқланган.

«China Eastern Airlines» авиакомпаниясининг Кунминдан Гуанчжоуга ички парвозни амалга оширган «Boeing 737» йўловчи самолёти Учжоу Гуанси-Чжуан мухтор туманидаги тоғли ҳудудга қулаган.

23 март куни, қидирув-қутқарув амалиёти чоғи экипаж кабинасидан овоз ёзгич топилди. У Пекинга келтирилган. Иккинчи қора қути топилмаган. Самолёт қулаган ҳудудда портловчи моддалар излари аниқланмаган. Қулаган самолётдан 2015 йилдан бери фойдаланилаётган эди, деб хабар берди ТАСС.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг