Хитой: АҚШ ёрдам бериш ўрнига одамларда ваҳима уйғотди

АҚШ коронавирусга қарши курашда ҳеч қандай ёрдам кўрсатмади. Унинг ўрнига ҳаммада ваҳима уйғотди, дейди ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин. Бу ҳақда «Радио Sputnik» хабар берди.
«Эпидемия бошлангандан бери кўпгина давлатлар Хитойга ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлади. Биз бундан миннатдормиз. Бироқ, билишимча, Америка ҳукумати Хитойга ёрдам кўрсатиш ўрнига, аксинча, АҚШ биринчи бўлиб Ухандан ўз консулхонаси ходимларини кўчирди, биринчи бўлиб Хитойдан элчихона ходимларининг бир қисмини олиб кетиш хоҳишини билдирди, биринчи бўлиб ХХРнинг барча фуқаролари учун АҚШга киришни тақиқлади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Хитой билан савдо-сотиқ ва сафарни чекламасликни тавсия этганди», – дейди дипломат.
Унинг таъкидлашича, Вашингтон ўзининг бу хатти-ҳаракатлари билан одамларда ваҳима уйғотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter