Халқаро суд Исроил бўйича кескин ҳукм чиқарди. Нетаняҳу жавоб берди
БМТ Халқаро суди Исроилнинг Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги турар-жой сиёсатини ноқонуний деб эълон қилди.
Суд Исроилни Фаластин ҳудудидан имкон қадар тезроқ исроилликларни эвакуация қилишга ва бу ҳудудларда яшаётган фаластинликларга етказилган зарарни қоплашга чақирди.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху суд қарорини рад этди.
«Суд Исроил сиёсати ва амалиёти босиб олинган Фаластин ҳудудлари, хусусан, Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳил устидан назоратни мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди. Суд бу сиёсат босиб олинган Фаластин ҳудудининг катта қисмини аннекция қилиш билан тенг деб ҳисоблайди», дейилади суд қарорида
Бу ҳукм маслаҳат учун ва мажбурий эмас. Шу билан бирга, БМТдан суд қарорини амалга оширишга эришиш йўлларини излаш сўралган.
Исроилнинг аҳоли пунктлари сиёсати катта ерларни мусодара қилиш ёки реквизиция қилишга асосланган, дея қарор қилди суд.
Бенямин Нетаняху суд қарорини нотўғри деб атади ва Исроил турар-жойларининг қонунийлигига эътироз билдириш мумкин эмаслигини таъкидлади. «Яҳудий халқи ўз юртида - бизнинг абадий пойтахтимиз Қуддусда ҳам, Яҳудия ва Самариядаги ота-боболаримиз юртида ҳам босқинчи эмас», - дея иддао қилган у.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазодаги тажовузи сабаб ҳозиргача қарийб 40 минг киши қурбон бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter