Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Россиянинг Ленинград вилоятида полиция ходимлари халқаро қидирувда бўлган уч нафар жиноятни ушлашган. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланган ушбу шахслар растрата ва ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини содир этгани учун қидирувга берилган.

Қўлга олинганлардан бири – 37 ёшли эркак 2018—2020 йилларда Фарғона вилоятида фуқаролар номига уларнинг розилигисиз кредит расмийлаштирган. Бунинг учун у бошқаларнинг имзоларини сохталаштирган. Умумий ҳисобда 528 миллион сўм кредит олишга муваффақ бўлган ва пулларни ҳисобига ўтказиб олиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. 2022 йил августда унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Ушланганларнинг иккинчиси 29 ёшда. У ҳам юқоридаги айбловлар бўйича қидирувда бўлган. Хусусий фирма раҳбари бўлган бу шахс сохта ҳужжатлар билан ўзгалар мулкини ўзлаштирган. Етказилган умумий зарар 225 минг рубль (30 млн сўм) экани айтилмоқда. У 2022 йил сентябрдан буён қидирувда бўлган.

22 ёшли Ўзбекистон фуқароси эса ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мақсадида ўзгалар ҳужжатига суратини ёпшириб, ўзини бошқа шахс сифатида таништирган. Эркак 2023 йил октябрдан бери қидирувда бўлган.

Қўлга олинган шахсларнинг барчаси Петербург ва Ленинград вилояти ҳудудида рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаб келган. Ленинград полицияси Ўзбекистондаги ҳамкасбларига ушбу шахслар бўйича маълумот берган. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг