Халқаро эксперт хориж дипломини нострификациялаш бўйича саволларга жавоб беради
Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш жараёни ва уни соддалаштириш мақсадида Россия Федерациясининг халқаро даражадаги эксперти Вера Скоробогатова юртимизга келади.
Эксперт билан таълимдаги тўсиқларнинг олиб ташлаш, ўзаро ҳамкорлик ва бошқа бир қатор масалалар муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилади. Учрашув 20 февраль куни «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Таълим инспекцияси ташаббуси билан Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида таълим, малака, ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқ учун киритилган.
Шу куни иштирокчилар хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бўйича саволларга жавоб олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter