Халқ орасида «Қўчқор дўхтир» деб танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди

Воқеа Оҳангарон туманидаги «Ёнариқ» МФЙда бўлган. Тўқнашув бўлгач, поезд машинани камида 60-700 метрга судраб борган. Бу ҳақда «Олтин воҳа» канали хабар бермоқда.
Маълум қилишларича, темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлга шлагбаум ўрнатилмаган. Аниқроғи, шлагбаум ишламайди.

Шу туфайли ҳам бу ерда мана шундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийин.
Маълумот учун: бу йўлда «Поп-Тошкент» темир йўли орқали тез ҳаракатланувчи поездлар ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter