Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки хайрли ташаббусга ҳисса қўшмоқда

Халқ банки хайрли ташаббусга ҳисса қўшмоқда

Фото: «Xb.uz»

Тошкент шаҳар кўзи ожиз ёшлар маркази томонидан Халқ банки ҳамда бошқа бир қатор ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида Халқлар дўстлиги санъат саройида хайрия концерт дастуриташкил этилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу концертга Халқ банки томонидан 1 июн — «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги бир қатор меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчиларига 500 та чипта совға сифатида тақдим этилди.

Эътиборлиси, концерт дастуридан тушган маблағлар кўзи ожиз ёшлар учун мўлжалланган «Ўзбек тилидаги овозли нутқ синтезаторини» яратиш лойиҳасини молиялаштиришга сарфланади.

Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, ҳаётни очиқ кўзлар билан эмас, балки қалб кўзлари ила кўришга уринаётган ёшлар ҳам олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларидаги мавжуд адабиётлардан, қўшимча манбаалардан ўзбек тилида фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг