Халқ банки малакали мутахассисларни ишга қабул қилади
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки малакали мутахассислар танловини эълон қилади.
Йўналиш
- Банкнинг web ва мобиль иловаларига хизмат кўрсатиш бўйича IT ходимлар.
Вакансия таърифи
- Ахборот технологиялари соҳасида узлуксиз фаолият юритиши учун бир неча секторларда қўллаб-қувватлаш учун масъул ҳисобланади;
- Ахборот технологиялари бошқармаси лойиҳалари ҳужжатлар айланмасини назорат қилади ва қўллаб-қувватлайди;
- Ахборот технологиялари соҳасида стратегик режани амалга оширади, шунингдек барча техник, веб ва мобил иловаларни баҳолаш, ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун муддат белгилайди;
- Илғор маҳсулотларни амалиётга жорий қилиш учун банк маҳсулотларини ишлаб чиқувчилари ва лойиҳа менежерлари билан бирга бир жамоа бўлиб ишлайди;
- Банк ахборот технологиялари билан боғлиқ хизматлар самарадорлигининг доимий мониторингини амалга оширади;
- Банк маълумотлари умумий хавфсизлигини яхшилаш учун банк ахборот технологиялари жамоаси билан бирга банк тармоғи хавфсизлигини ҳимоялайди;
- Янги режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишда ахборот технологиялари таъминотчилари билан яқин алоқаларни ўрнатиш;
- Ўз саъй-ҳаракатларини барча соҳаларда самарадорлик ва барқарорликни оширишга йўналтиради.
Асосий вазифалари
- Банкнинг жисмоний ва корпоратив мижозлари учун webва мобил иловаларга хизмат кўрсатади;
- iOS ва Android платформаларидаги иловаларни ишлаб чиқиш, тестдан ўтказиш ва мавжуд иловаларни оптималлаштириш бўйича жамоавий жараёнларда иштирок этади;
- Ахборот технологиялари бошқармаси истиқболлари ривожланиши режаларини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
- Бўлим вазифалари ва функцияларига мос ишларни бажаради, ишлар бажарилишини назорат қилади;
- Ахборот технологиялари бошқармаси вазифалари ва функцияларига мос равишда банкнинг таркибий тузилмалари билан ҳамкорлик қилади;
- Бош офис ва таркибий тузилмалар ходимларига ўз ваколатлари доирасида маслаҳатлар беради;
- Банк раҳбариятининг Ахборот технологиялари соҳасига кирувчи топшириқларини бажаради;
- АТ ва маълумотлар бўйича электрон амалиётларни режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш;
- Ахборот технологиялари ходимларини ишга ёллаш, ўқитиш ва коучинги, ишидан кутилаётган натижалар ва самарадорлигини баҳолаш орқали бошқариш;
- Муаммоли соҳаларни аниқлаш ва стратегик ечимларни ўз вақтида жорий қилиш;
- Тизим аудитини ўтказиш ва натижаларини баҳолаш;
- Банкнинг ахборот технологияларга оид йиллик ҳисоботини тайёрлаш ва харажатлар самарадорлигини таъминлаш.
Асосий талаблар
Маълумоти ва тажрибаси:
- Тегишли иш соҳасида бакалавр даражаси талаб қилинади, илмий даража маъқулланади;
- Ахборот технологиялари соҳасида иш тажрибаси, ахборот технологиялари менежери сифатида янги техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида иш тажрибаси;
- Ахборот технологиялари ва воситалари бўйича аъло билимлар ва тажрибага эга эканлиги.
- Маъқулланадиган кўникмалар:
- Тегишли тузилма доирасида ҳар қандай дастурлаш тилини билиш;
- Банк тизимининг концепциялари, принциплари, барча техник ва технологик ресурслар ҳақида комплекс билимга эга эканлиги;
- Банк «бизнеси» ва уни қўллаб-қувватловчи жараёнлар ҳақида кенг тушунчага эга эканлиги;
- Ахборот технологияларнинг ташқи ва ички қоидаларини тушуниш;
- Банк тизими таваккалчиликларини тушуниш;
- Оғзаки ва ёзма мурожаатлар/тақдимотлар бўйича аъло кўникмалар;
- Хорижий тилларни (рус, инглиз ва б.) билиш маъқулланади.
Лавозими
- Ходимнинг салоҳиятидан келиб чиқиб (бўлим бошлиғи, етакчи мутахассис).
Иш ҳақи
- Келишувга кўра (суҳбатлашиш натижалари асосида).
Контактлар
- [email protected]
- (78) 120-17-34
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter