Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган қиз гўзаллик салонини «тозалаб кетди»

Вояга етмаган қиз гўзаллик салонини «тозалаб кетди»

Фото: Тергов департаменти

Шу йилнинг 14 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги «Пансада» МФЙ ҳудудида жойлашган аёллар гўзаллик салонини «тозалаб кетди».

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 38 ёшли Шамсия Н.га тегишли бўлган салондан умумий баҳоси 10.000.000 сўмлик – 1 дона ноутбук, 1 дона планшет, 1 дона аёллар курткаси, 1 дона шапка, 1 дона соч дазмоли, 1 дона соч гафре дазмоли, 1 дона аёллар сумкаси, 1 дона растушовка аппарати, 1 дона соч қайчиси ва 10 қути киприк ўстириш ускуналари ҳамда ҳар хил косметика бўёқларини ўғирлаб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, ҳодиса жойида мавжуд видеокузатув камерасидан олинган видеотасвирларни кўздан кечириш ҳамда олиб борилган бошқа тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ўғирликни 16 ёшли Шамсиқамархон Қ. содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғирлик йўли билан қўлга киритилган нарсалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича Шамсиқамархон Қ. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг