Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водий осмонидаги ёрқин чақнашга изоҳ берилди

Водий осмонидаги ёрқин чақнашга изоҳ берилди

Видеодан лавҳа

Андижон ва Наманган вилоятларида сешанба куни осмонда ёрқин чақнаш қайд этилди. Мазкур ҳодиса Қирғизистон ҳудудида ҳам кўринди. Улуғбек номидаги астрономия институти директори ўринбосари Юсуфжон Тиллаев ҳодисага изоҳ берди.

«Икки тахмин бор. Биринчиси — бу космик чиқинди, космик кеманинг ўз вазифасини бажариб бўлган қисми. Иккинчи тахминга кўра, бу — космик жисм, астероид парчаси бўлиб, кеча болид кўринишида намоён бўлди», — деди Юсуфжон Тиллаев.

Директор ўринбосари айни пайтда институт мутахассислари мазкур ҳодиса сабабларини ўрганиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. «Умид қиламанки, тез орада биз унинг нима эканини аниқлаймиз», — дея қўшимча қилди олим.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати осмондан объект тушиши билан боғлиқ қандайдир вайронагарчиликлар тўғрисида ахборот келиб тушмаганини хабар қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг