Владимир Зеленский Саудия Арабистонига борди
Украина президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонида шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан учрашади.
Президент нашри хабарига кўра, томонлар Украина тинчлик формуласи, маҳбуслар алмашинуви ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
«Ўтган йили Жиддада уни амалга ошириш бўйича маслаҳатчилар даражасида самарали учрашув ўтказдик. Биз ҳозир биринчи Тинчлик саммитини ўтказишга яқинмиз ва Саудия Арабистонидан давомий фаол ёрдамни кутамиз», — деди Зеленский.
Музокараларнинг иккинчи мавзуси — маҳбуслар ва депортация қилинганларни қайтариш.
Владимир Зеленскийнинг айтишича, томонлар иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва Саудия Арабистонининг Украинани тиклашдаги иштирокини ҳам муҳокама қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter