Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Владимир Зеленский мудофаа вазирини алмаштирди

Владимир Зеленский мудофаа вазирини алмаштирди

Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида Алексей Резников мудофаа вазири лавозимидан озод этилганини тасдиқлади.

«Мен Украина мудофаа вазирини алмаштиришга қарор қилдим. Алексей Резников 550 кундан ортиқ давом этган кенг кўламли урушни бошдан кечирди. Вазирликка янги ёндашувлар ва ҳам ҳарбийлар, ҳам бутун жамият билан ҳамкорлик қилишнинг бошқа форматлари керак, деб ҳисоблайман», — деди Украина раҳбари.

Зеленскийнинг фикрича, Мудофаа вазирлигига Рустем Умеров раҳбарлик қилиши керак.

Аввалроқ Украинанинг эндиликда собиқ мудофаа вазири Алексей Резников 2022 йил февралидан буён мамлакат четдан 100 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам олганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг