Владимир Кличко ёнаётган яхтадан қутқарилди
Украиналик собиқ боксчи Владимир Кличко Испанияда ёнаётган яхтадан қутқариб олинди.
Хабар қилинишича, ёнғин бошланган вақтда яхта Ибицадан Мальорка томон сузаётган бўлган. Кличко билан бирга яқинлари ва дўстлари бўлган. Уларнинг барчаси Испания қирғоқ хавфсизлиги хизмати томонидан қутқариб олинди.
Хабар қилинишича, ёнғин мотор қисмидан келиб чиққан. Кличконинг таъкидлашича, хавфсизлик хизматининг шарофати билан барчаси яхшилик билан тугаган.
Кличко — оғир вазнда жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони, у 14 марта чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган. Охирги марта 2017 йилнинг апрелида рингга кўтарилган ва британиялик Энтони Жошуага имкониятни бой берган. Шундан сўнг спортдан кетишини эълон қилган эди.
Владимир Кличко профессионал боксда умумий ҳисобда 64 та ғалабага эришиб, 5 марта мағлубият аламини тотиб кўрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter