Вирусолог карантиндан кейин сақланиб қоладиган чоралар ҳақида айтиб ўтди
Тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейн «НСН» билан суҳбатда ўз-ўзини изоляциялаш тартиби енгиллаштирилгандан кейин ҳам кексалар учун баъзи бир чекловларни сақлаб қолиш кераклигини айтди.
Экспертнинг таъкидлашича, ушбу тоифадаги одамлар учун қатъий тақиқларга зарурат бўлмайди.
«Албатта, кексалар ташқарига чиқиши, сайр қилиши зарур. Чунки бошқалар билан алоқада бўлмаса, ўзаро гаплашмаса, изоляция тартибига зид эмас», — деди Альтштейн.
Шунингдек, ёшлар учун ҳам қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида фикр юритди.
«Ниқоб тақиш, эҳтимол, сақланиб қолса керак», — дея тахмин қилди эксперт.
Вирусологнинг фикрича, ресторан, қаҳвахона ва дўконлар учун қоидалар ҳам ўзгаради. Коронавируснинг иккинчи тўлқини кузда қайд этилиши мумкин. Фақат у вируснинг заифлашуви туфайли кучсизроқ кечади. Устига-устак, аҳолининг маълум қисми антитаначага эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter