Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик тўлов-контракт бўйича талабаларга мурожаат қилди

Вазирлик тўлов-контракт бўйича талабаларга мурожаат қилди

Фото: Xabar.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги талабаларга мурожаат билан чиқди. 

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларининг айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи етиб белгиланган.

Бу узайтириш бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига:

- тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар;
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);
- ва қайта тикланган талабалар учун.

Ушбу муносабат билан, талаба-ёшлардан тўлов-контракт маблағларини жорий йилнинг 20 январ кунидан кечиктирмасдан тўлашлари сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг