Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси штатининг ярими қисқартирилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси штатининг ярими қисқартирилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади.

Тугатилмоқда:

  • Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг