Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазири Украина урушда қанча аскар йўқотгани ҳақида гапирди

Мудофаа вазири Украина урушда қанча аскар йўқотгани ҳақида гапирди

Украина Мудофаа вазири Олексий Резников мамлакат Қуролли кучларининг Россия билан урушда ҳалок бўлган аскарлари сони ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, украиналик ҳарбийлар орасидаги йўқотиш Туркиядаги зилзиласидан кўра камроқ. Бу ҳақда у Испаниянинг «La Razon» газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Украинада қурбонлари бор, аммо улар «Россияникидан жуда кам».

Украина томони расмий даражада ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини ошкор этмаяпти.

Ўз навбатида Россия томони ҳам қурбонлар бўйича рақамларни очиқлаганича йўқ. Фақатгина сентябр ойида мудофаа вазири Сергей Шойгу олти мингдан зиёд қурбон борлиги ҳақида гапирганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда жорий йилнинг феврал ойи бошида рўй берган даҳшатли зилзила натижасида 50 399 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг