Вақти келиб ҳокимлар халқ томонидан сайланади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Андижон вилояти фаоллар кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида депутатлар фаолиятига тўхталиб ўтди.
— Биз туман кенгашларига жуда катта ваколатлар берганмиз. Депутатлар бу ваколатдан фойдаланиши шарт.
Аста-секин шундай тизимга ўтамизки, ҳокимлар вилоят, туман ва шаҳар кенгашига раислик қилмайдиган бўлади. Кенгашга халқ томонидан сайланган депутат бошчилик қилади.
Ижро ҳокимияти вакили кенгашга ҳисобот бериши шарт. Баъзи раҳбарлар «мен давлат идораси бошлиғиман, мени бу лавозимга вилоят ҳокими қўйди, халққа ҳисобот бермайман», деган ҳаёлда юрибди. Депутатлар улардан ҳисобот талаб қилиши лозим.
Депутатларга ҳисобот беришни истамаган раҳбар биз олиб бораётган ислоҳотларга мос келмайди, — деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter