«Вакциналар пойгаси» етакчиси синовларни тўхтатди: кўнгиллиларнинг бири коронавирусга чалинди
Коронавирусга қарши вакцина синови биринчи марта тўхтатилди. Чунки эмланган кўнгиллилардан бири COVID-19ни юқтириб олган. Бу ҳақда AFP хабар берди.
«AstraZeneca» британ-швед фармацевтика компанияси кўнгиллиларидан бирида коронавирус аниқланганидан сўнг синовлар тўхтатилган.
Оксфорд университети билан биргаликда вакцина яратиш устида изланиш олиб бораётган ушбу компания COVID-19 қарши вакциналар ишлаб чиқариш глобал пойгаси етакчиси саналаётганди.
Синовлар тўхтатилди, энди ушбу вакцинанинг хавфсизлиги борасида мустақил комиссиянинг хулосаси кутилади.
Клиник синовлар амалиётида бунақа «танаффуслар» одатий ҳол, аммо коронавирусга қарши вакциналар синовида бу биринчиси.
Маълумот учун: «AstraZeneca» — айни пайтда ўз вакциналарини сўнгги босқичда синаётган тўққиз компаниянинг бири. Компания 31 август куни АҚШда ўз якуний синовларига 30 минг кўнгиллини жалб этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter