Миллий банкнинг касса мудири 270 минг доллар ўғирлаганликда айбланмоқда
Тошкентда банкдан 270 минг АҚШ долларини ўғирлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, 25 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг филиали раҳбарияти томонидан 270 минг доллар йўқотилганлиги тўғрисида ариза келиб тушган.
Маълум бўлишича, ТИФ миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси «Академик» филиали касса мудири Ш.Ю. моддий жавобгар шахс бўла туриб, ўзига ишониб топширилган 1-сонли пломбиратор билан муҳрланган 389 минг АҚШ долларини банк пул омборига сақлаш учун қабул қилиб олган. Сўнгра қопни ўзининг хизмат хонасига олиб кириб, ичидан 270 минг АҚШ долларини ўзлаштирган ҳамда қопни қайта муҳрлаб, қолган пулларни банк омборига топшириб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.Ю. қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter