Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирус туфайли вафот этганларни оддий қабристонга дафн этишга рухсат берилди

Қозоғистонда коронавирус туфайли вафот этганларни оддий қабристонга дафн этишга рухсат берилди

Фото: «Sputnik»

Қозоғистонда COVID-19 туфайли вафот этганларни оддий қабристонларга дафн этишга рухсат берилди. Бу ҳақда бугун, яъни 30 июнь куни республика соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди.

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус туфайли вафот этганларни фақат махсус ажратилган қабристонларга дафн этишга рухсат берилганди.

«Марҳумларни дафн этиш аҳоли учун муҳим масала бўлиб қолмоқда. Амалдаги тартибга ўзгартириш киритилди: санитария-эпидемиология ва гигиена меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда марҳумларни ҳар қандай қабристонларга дафн этишга рухсат берилди», — деди Цой матбуот анжуманида.

Қозоғистонда 21,8 минг киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 13 минг нафари тузалди, 188 та ўлим ҳолати қайд этилди. Республикада коронавируснинг аломатсиз ташувчилари алоҳида рўйхатга олинган. Уларнинг сони 17,6 минг кишини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг