Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZTELECOM оператор ва провайдерлар учун нархларни арзонлаштирмоқда

UZTELECOM оператор ва провайдерлар учун нархларни арзонлаштирмоқда

«Ўзбектелеком» АК томонидан мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, барча учун хизмат нархини арзонлаштириш, ҳар тоифадаги абонентлар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йил 1 майдан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20 % гача (32 минг сўм) арзонлаштирилиши кутилмоқда. Мазкур хизмат нархи сўнгги 3 йил ичида 7,5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилгангини кўрсатмоқда.

2020 йил якунида IP-транспорт хизматлари бўйича «Маълумотларни узатиш магистрал ва мультсервис тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида «Ўзбектелеком» АК томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 2 баробарга, туман марказларигача эса 4 баробарга оширилган. Мазкур лойиҳа бўйича ишларнинг асосий қисми якунланганлиги муносабати билан, 2021 йил 1 январдан IP-транспорт хизматларининг нархини 2 баробарга арзонлаштирилган эди.

2021 йил 1 майдан ушбу хизмат жорий нархи яна 30% га арзонлаштирилмоқда.

Бу ўз навбатида оператор ва провайдерларнинг республикамизнинг чекка ҳудудларида фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

«Ўзбектелеком» АК мамлакатимиз иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун қулай восита ва ишончли пойдевор ҳисобланади.

«Ўзбектелеком» АК аҳоли, бизнес субъектлари, давлат идоралари, шунингдек Ўзбекистоннинг оператор ва провайдерлари учун илғор рақамли оператор бўлишга интилмоқда. Компаниянинг бош вазифаси – энг кенг доирада қўллаш учун замонавий рақамли инфратузилмани тақдим этишдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг