«Uzcard»: интернет орқали «SMS-хабарнома» хизматини улаш хавфли
Интернет орқали «SMS-хабарнома» хизматини улаш мумкин эмас, чунки хавфлидир. Фақатгина инфокиоск ёки банкоматлар орқали уланиш ҳар томонлама хавфсиз, деб хабар берди «Uzcard».
Сабаби, инфокиоск орқали ушбу хизматни улаш вақтида пластик картангиз «қўлингизда эканлиги» тасдиқланади. Банкда ҳам ушбу хавсизлик тизими жорий қилинган бўлиб, банк ходими карта эгаси иштирокида картани хавфсиз равишда ушбу хизматга улаб қўяди.
Эслатиб ўтамиз, «SMS-хабарнома» хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялари, жумладан, амалга оширилган тўловлар ҳақидаги маълумотларга тезкорликда эга бўлиш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter