Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга туркиялик Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар ташриф буюради

Ўзбекистонга туркиялик Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар ташриф буюради

Фото: «AA.com»

Ўзбекистон миллий университети раҳбариятининг расмий таклифига биноан Шимолий Каролина университети (АҚШ) Биокимё ва биофизика профессори, 2015 йил Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 2018 йилнинг 15-22 октябр кунлари Ўзбекистон ташриф буюради.

Ташриф доирасида Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, ЎзМУ ректори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан учрашув ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Тошкент ваколатхонасига ташриф режалаштирилган.

Ташрифнинг иккинчи куни ЎзМУда “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” деб номланган халқаро илми анжуман ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда республика ҳамда хорижий давлатлардан етакчи олимлар, Ўзбекистон Фанлар Академияси, вазирликлар ва элчихоналар вакиллари иштирок этади. Конференция доирасида профессор Азиз Санжар ЎзМУ Фахрий доктори унвони тақдим этилиши кўзда тутилган. Мазкур конференция олимнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади.

Ташриф давомида профессор Азиз Санжар бакалавриат, магистратура, докторантура таҳсил олувчилари ва тадқиқотчиларга “ДНКнинг тикланиши, саратон ва кимёвий даволаш” мавзусида онлайн маъруза ўтади. Мазкур маъруза республиканинг барча ОТМлари видеоконференция студияларида трансляция қилинади. 

Шунингдек, профессор Азиз Санжарнинг “Фан ва миллий тараққиёт” мавзусида Ўзбекистон ёш олимларига мурожаати режалаштирилган.

Бундан ташқари олим ЎзМУнинг Тармоқлараро молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этади.

Шу йилнинг 18-21 октябр кунлари профессор Азиз Санжар Урганч, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий меъморий обидаларини зиёрат қилиш учун ташриф буюради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг