Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors»га етказилган юкда катта ўғирлик содир бўлди

«UzAuto Motors»га етказилган юкда катта ўғирлик содир бўлди

Номаълум шахслар томонидан 2000 дан ортиқ «Chevrolet Nexia» кузовини ишлаб чиқаришга етадиган пўлат листлар ўғирланди.

Жорий йилнинг 12 июн куни «UzAuto Motors»нинг Асака шаҳридаги заводига етказилган юкда пўлат листларнинг бир қисми етишмаётганлиги аниқланган.

Россия Федерацияси «Северстали» компаниясининг юк вагонлари заводга кириш пайтида кўрикдан ўтказилганида, вагондаги юклардан бирининг қадоғи бузилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан «UzAuto Motors» АЖнинг комплаенс хизмати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, вагонга ортилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунга қадар, номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги аниқланди.

Ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқ, ушбу талон-торож қилинган пўлат листлар меъёр сарфига мувофиқ, 2030 та «Nexia-3» ёки 871 та «Gentra» ёки 970 та «Labo» автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган бўларди.

Ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида тўпланган барча материаллар айбдор шахсларни аниқлаш учун, ҳамда юклар ташилишида уларнинг хавфсизлиги ва самарали қўриқланишига масъул бўлган ИИВнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини қонуний бажарганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига юборилган.

Компания ушбу воқеа мижозларга автомобилларни етказиб бериш муддатига таъсир қилмаслигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг