«UzAuto Motors» компенсация тўлашни бошлади
«UzAuto Motors» АЖ Chevrolet Captiva-5 автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини қайтариши ва компенсация тўланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Chevrolet Captiva-5 автомобили бўйича жами 461 та шартнома пули тўланган. Айни пайтда 207 нафар харидор Chevrolet Captiva-5 автомобили ўрнига бошқа автомобилни олишга қарор қилган, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилиши учун ариза билан мурожаат қилган ва аллақачон пулларини қайтариб олган. 41 нафар мижоз кечаги кундан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.
Таъкидланишича, қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter