Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors» энг оммабоп автомобиллари сотувини вақтинча тўхтатди

«UzAuto Motors» энг оммабоп автомобиллари сотувини вақтинча тўхтатди

Фото: «UzAuto Motors»

«UzAuto Motors» дилерлари янги дастурий таъминотга ўтаётгани сабабли Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларига шартнома бериш вақтинча тўхтатилган.

Қайд этилишича, GM Uzbekistan автосалонлари шартномалар ва автоуловларни етказиб беришни бошқаришнинг янги тизимига ўтмоқда.

Шу боис, ўтган ҳафтадан бошлаб «UzAuto Motors» автосалонлари Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti учун шартномалар тузишни тўхтатган. Баъзи автосалонларда Trecker 2 ва Tahoe сотиб олиш учун шартнома тузишнинг ҳам имкони бўлмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Equinox моделини етказиб бериш бутунлай тўхтатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг