Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилиши бўйича баёнот берди

UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилиши бўйича баёнот берди

UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилди.

2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун барча шартлар сақлаб қолинади.

Қайд этилишича, 2017 йилнинг сентябрь ойида сўнги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсди, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошган.

«Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Яқин келажакда компаниянинг ўзи учун белгилаган устувор йўналишлардан бири бу сўнги вақтда амалиётда кенг қўлланилаётган истеъмолчилар учун ажратиладиган автокредит ва муддатли тўлов тизимларини янада ривожлантиришдир. Ушбу йўналиш банклар билан яқин ҳамкорликни кўзда тутади. UzAuto Motors автомобиль кредитларини ривожлантиришга тайёр бўлган банклар билан ҳамкорлик учун доим очиқ.

Айтиш жоизки 2019 йил давомида кредит дастурлари, муддатли тўлов ва бошқа махсус таклифлар натижасида истеъмолчиларга 52 мингдан ортиқ машина сотилди.

Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида «Ўзавтосаноат» яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди. Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг