Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйқу сифатини яхшиловчи ўсимлик ва мевалар номи очиқланди

Уйқу сифатини яхшиловчи ўсимлик ва мевалар номи очиқланди

Фото: Xabar.uz

Лаванда, грейпфрут, гилос, қушқўнмас ва қовоқ каби ўсимлик ва мевалар уйқусизликни енгишга ёрдам беради, уйқу сифатини яхшилайди ва кайфиятга фойдали таъсир кўрсатади.

Бу ҳақда диетолог Aнастасия Кондаурова маълумот берди.

Кондаурованинг сўзларига кўра, санаб ўтилган ўтлар, мева ва сабзавотларни табиий уйқу таблеткалари ёки табиий седативлар деб аташ мумкин. Хусусан, таркибида триптофан моддаси бўлган қовоқ уйқу ва кайфиятни тартибга солишда ажралмас ёрдамчи ҳисобланади. Таркибида мелатонин бўлган гилос ҳам фойдалидир.

Бундан ташқари, калий ва магнийга бой банан уйқусизликнинг олдини олишга ёрдам беради. Лаванданинг тинчлантирувчи хусусиятлари, ўз навбатида, яхши уйқу ва дам олишга ёрдам беради. Бунинг учун мутахассис ваннага лаванда ёғини қўшишни маслаҳат берди. Грейпфрут ва қушқўнмас ҳам шунга ўхшаш хусусиятларга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг