Ухлашга ётган 9 ёшли америкалик қизалоқ коронавирус туфайли қайтиб уйғонмади
9 ёшли америкалик Кимора Линум уйқусида коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади «Mirror».
Ўлимидан бир неча кун олдин қизчанинг тана ҳарорати 37,7 даражагача кўтарилган. Шифохонада доктор болани кўрикдан ўтказгач, оддий ЎРВИ ташхисини қўйиб, даволаниш учун уйига жўнатиб юборган. Болада COVID-19га тест ўтказишни, ҳатто, хаёлига ҳам келтирмаган.
Бир неча кундан сўнг қизча ўзини яхши ҳис қила бошлаган. Умрининг охирги кечасини кўчада дўстлари билан ўйнаб ўтказган қизалоқ уйга қайтгач қаттиқ чарчаганлигини айтиб, ухлашга ётган ва қайтиб уйғонмаган.
Фақат ўлгандан кейингина уни COVID-19га текшириб кўришди.
Эпидемия бошлангандан бери АҚШда 4 294 770 киши коронавирусни юқтириб олди, 148 минг нафари вафот этди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter