Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Устоз журналист Орифжон Муҳаммаджонов 86 ёшида вафот этди

Устоз журналист Орифжон Муҳаммаджонов 86 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, устоз журналист Орифжон Муҳаммаджонов 86 ёшида оламдан ўтди.

Орифжон Муҳаммаджонов 1938 йил 27 мартда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Турли йилларда «Ўзбекистон матбуоти» журнали, «Голос Узбекистана», «Xabar», «Садо» газеталарида бош муҳаррир лавозимида ишлаб, миллий журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшган.

1988-1991 йилларда эса Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси ўринбосари вазифасида самарали фаолият юритган.

«Xabar» газетаси ҳамда «Xabar.uz» таҳририятлари жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг