Инҳа университетида масофадан туриб ишлаш ва талабаларга онлайн таълим бериш йўлга қўйилди
Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети раҳбари ходимларнинг масофадан туриб ишлаши ҳақидаги буйруққа имзо чекди. Шунингдек, муассасада онлайн таълим бериш платформаси синовдан ўтказилмоқда. Университет ректори Музаффар Жалаловнинг фикрига кўра, шу тарзда одамлар камроқ алоқада бўлишади ва, албатта, вирусни юқтириш эҳтимоли камроқ бўлади, деб хабар бермоқда университет ахборот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 мартдан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига асосан, барча таълим муассасаларида карантин эълон қилинган. Бироқ кўплаб таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ходимлар масаласи очиқ қолган. Кеча Тошкентдаги Инҳа университетида бу масала ҳал қилинди. Университет в.б. ректорининг буйруғи билан университет ходимларининг 70 фоизи масофадан туриб ишлаш тизимига ўтказилди, катта ёшдаги ходимлар эса пуллик таътилга жўнатилди.
«Ўзбекистонда юзага келган ушбу вазиятда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тавсияларга қатъий риоя қилиш шарт. Қўлларни совунлаб ювиш ва юқумли касалликларнинг дастлабки белгиларида шифокор билан маслаҳатлашиш билан бир қаторда, бошқа одамлар билан камроқ алоқада бўлиш, жамоат жойларига бормаслик, жамоат транспортидан фойдаланмаслик муҳим масала бўлиб қолмоқда. Шу сабабли биз ходимларнинг 80 фоизини иш жойида жисмоний мавжудлигидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Бугунги кунда ҳаммада интернет ва гаджетлардан фойдаланиш имкони борлигини ҳисобга олган ҳолда университетимиз ходимларининг масофадан туриб ишлашлари барчамиз учун қулай ва хафсиздир», - деб таъкидлади Музаффар Жалалов.
Бундан ташқари, 12 апрелга мўлжалланган кириш имтиҳонлари 25 апрель («Компьютер ва дастурий инжиниринг» факултети учун) ва 26 апрелга («Логистика» факултети учун) кўчирилади. Онлайн рўйхатдан ўтиш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter