Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улар орасидан касаллик чиқишига тайёр бўлишимиз керак – Нурмат Отабеков

Улар орасидан касаллик чиқишига тайёр бўлишимиз керак – Нурмат Отабеков

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Мутахассис брифингда «нега шунча чекловларга қарамай кундан-кунга коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда», деган саволга жавоб берди.

– Хабарингиз бор, коронавирус касаллигига чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, коронавирус касаллиги бўйича нохуш ҳудуддан олиб келинган республикамиз фуқаролари, уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан машғул бўлган тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳам карантинда бўлиб туришибди.

Ҳозирги кунда 100 мингдан кўпроқ фуқароларимиз карантинда (стационар ва уй шароитида) турганлигини эътиборга олсак ва касалликнинг инкубацион даври 14 кун эканлигини эътиборга олсак, улар орасидан касаллик чиқишига ҳам тайёр бўлишимиз керак. Профилактик тиббиётнинг асосий вазифаси, у ҳам бўлса касаллик ўчоғини жиловлаш ва бартараф қилиш ҳисобланади, – деди Нурмат Отабеков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг