Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга биринчи самолёт 28 февралда учиши режалаштирилган. Украинадаги фуқароларимизни қайтариш бўйича сўнгги маълумотлар

Ўзбекистонга биринчи самолёт 28 февралда учиши режалаштирилган. Украинадаги фуқароларимизни қайтариш бўйича сўнгги маълумотлар

Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан фуқароларимизни Украинадан Польша орқали ватанимизга қайтариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили шундай ахборот берди:

«Польша ҳудудида ташкил этилган тўпланиш жойида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат Ўзбекистон фуқаролари учун шароитлар яратилди. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат берилди.

2022 йил 27 февраль Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар 110 га яқин Ўзбекистон фуқароси «Карчова» назорат-ўтказиш пункти орқали Польша ҳудудига кирди. Яқин вақтда ичида бошқа фуқароларимизнинг ҳам чегарадан ўтиши кутилмоқда. Шундан сўнг барча ватандошларимиз марказлашган ҳолда автобусларда Катовице шаҳридаги аэропортга етказилади.

Ўзбекистонлик дипломатлар «Карчова» назорат-ўтказиш пункти ва Катовице шаҳри аэропортида мунтазам фаолият юритмоқда ва фуқароларнинг масалаларини ҳал қилмоқда. Эвакуация қилинаётган барча юртдошларимиз аэропортда барча зарур маҳсулотлар билан таъминланади.

Турли сабабларга кўра ёнида ҳужжатлари бўлмаган 30 нафар Ўзбекистон фуқаросига қайтиш гувоҳномаси зудлик билан расмийлаштириб берилди.

Ўзбекистон фуқароларини Польшадан Ватанимизга қайтариш мақсадида «Uzbekistan Airways» АЖ самолётларининг ўтиши учун ҳаво йўлаги билан таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиши жорий йилнинг 28 февраль кунига режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Польша Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон элчихонасининг мурожаатидан сўнг ниҳоятда муҳим қарорни қабул қилди: Ватанимизга қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари томонидан ҳеч қандай ПЗР-сертификатларини тақдим этиш ва Польшага кириш визасини расмийлаштириш талаб қилинмайди».


Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ходимлари:

Маруф Каримов («Карчова» назорат пунктида) — тел.: +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.

Асқар Бекназаров («Катовице» аэропортида) — тел.: +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.

Сардор Ахматов (Элчихонада) — тел.: +48 502 501 588; Telegram: +99894 6541010.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг