Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ҳарбийлари Херсонни озод қилди (фото)

Украина ҳарбийлари Херсонни озод қилди (фото)

Кеча, 11ноябр куни Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари Херсонга киришди. Бу маълумотни Хромадскега шаҳар аҳолиси, маҳаллий журналистлар ва Херсон вилояти ҳокимиятидаги манба тасдиқлади деб ёзмода Медуза нашри.

Украина армияси рус қўшинлари Херсонни тарк эта бошлагач, шаҳрга кириб келди. Тармоқларда Херсон аҳолиси Украина қуролли кучларини гул ва олқишлар билан кутиб олаётгани акс этган видеолар тарқалди. Бундан ташқари Херсон вилояти маъмурияти биноси олдида Украина байроқлари кўтарилган одамларнинг сурати пайдо бўлди.

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Херсонда эканлигини тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, рус қўшинлари Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб чекинмоқда. Уларнинг сони 40 мингга яқин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг