Украина фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам эвакуация қилинадими?

Сўнгги вақтларда аралаш никоҳдаги оилалар вакиллари ёки Ўзбекистонда туғилган, аммо Украина фуқаролигини қабул қилган фуқаролардан эвакуация қилиш бўйича мурожаатлар ҳам кўпайди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги Элчихонаси уларни Львовдаги тўпланиш нуқтасидан «Краковец» (Польша) назорат-ўтказиш пунктигача етказишда ёрдам беришга тайёр, дея маълум қилган Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили.
Аралаш никоҳлар гуруҳи вакилларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш имконияти бўйича сўровларга жавобан Элчихона ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаролари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, эҳтимол, пуллик асосда эвакуация қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда.
Украинадан Молдова орқали ҳам Ватанга қайтса бўладими?
Украинанинг Молдова Республикаси билан чегарадош жойларида яшовчи 200 га яқин фуқароларимиз бошпана излаб Молдова ҳудудига ўтган.
Ҳозирги пайтда устуворлик Польша орқали эвакуация қилишга қаратилганлигини инобатга олган ҳолда, фуқароларимизни Молдовадан қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, мазкур мамлакат ҳаво ҳудуди авиақатновлар учун ёпиқлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter