Украина Беларус билан чегарага 100 мингдан ортиқ ҳарбийларини тўплади – Беларус мудофаа вазири
Украина Беларус билан чегарада 112-114 мингга яқин ҳарбий хизматчиларни ташкил қиладиган ҳужумкор гуруҳни жамлаган. Бу ҳақда Беларус Мудофаа вазирлиги раҳбари Виктор Хренин «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида иддао қилган.
Бироқ, вазирнинг таъкидлашича, ҳозирги вазият Минскдан чегарадаги ҳарбий фаолликни оширишни талаб қилмайди.
Ўтган йилнинг декабр ойида Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович Украина ҳарбийлари давлатлар чегарасидаги ҳудудни миналашаётганини айтган эди. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари «истеҳком ускуналари»ни ўрнатишда давом этмоқда.
«Улардан 17 мингга яқини Украина-Беларус чегарасини бевосита ҳимоя қилишда иштирок этяпти», – дейди вазир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter